Қурилиш вазирлиги Тошкентда кўп қаватли уйлар бошқарув шаклини ўзгартиришга мажбурлашнинг янги тўлқини ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. «Халқ томонидан тан олиниб келинаётган» УЖМШлар ишига аралашиш жавобгарликка сабаб бўлиши, «ҳар бир соҳа доимий такомиллаштирилиши керак»лиги таъкидланди.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги нотурар жойда хандақ қазилиши оқибатида қўшни уй қулаб тушди. Келтирилган зарар ёки жабрланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берилмади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Шерзод Хидоятов нима учун «квартплата»дан қарздор хонадон эгаларини электрдан узиш режа қилинаётганини тушунтирди. Янги тизим эксперимент тариқасида Навоийдан бошланади, аммо бунинг учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.
Ўзбекистонда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 77 фоизни ташкил этмоқда. 2024 йил якунигача кўрсаткич 81 фоизга етказилиши режа қилинмоқда.
Президент қарори билан Тоир Алиматов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқда қурилаётган 9 қаватли уйнинг таянч устунлари арматуралари ингичкалиги, улар орасидаги масофанинг катталиги ҳамда бетон сифати пастлиги айтилган видео тарқалди. Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги иш тўхтатилгани, ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг